Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» назорат ўйинида «Сўғдиёна»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Қўқон-1912» Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ўйинда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар вужудга келганига қарамай, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна” футболчилари ҳисобни очди. Иззатилла Абдуллаевнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Бироздан кейин, Акмал Абдураҳмонов иккинчи гол муаллифи бўлди.
Шундан сўнг «Қўқон-1912» ҳужумга зўр берди. Кетма-кет икки марта Андрей Сидоровнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига ва тўсинига тегди. Қолган дақиқаларда ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.

Назорат учрашуви
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 2:0 (0:0)
Голлар: Иззатилла Абдуллаев, Акмал Абдураҳмонов
“Сўғдиёна”: Музаффар Абдуллаев, Элёр Орифов, Азамат Исроилов, Улуғбек Худойбердиев, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев, Достон Абдурахмонов, Сухроб Қобилов, Раббим Ҳасанов, Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов.
Захирадан тушганлар: Сарвар Каримов, Рустам Аъзамов, Иззатилла Абдуллаев, Омонжон Ҳалилов, Акмал Абдураҳмонов, Ғулом Ўрунов, Суннатилла Мамадалиев, Қаҳрамон Баходиров, Берумий Абдунабиев, Орифхўжа Абдухолиқов
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Дарко Гожкович, Никола Валентич, Суҳроб Бердиев, Жамшид Ҳасанов, Баҳодир Акрамов, Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Носир Отақўзиев.
Захирадан тушганлар: Никита Рибкин, И.Абдуллаев, Шоҳрух Холматов, Иқбол Маликжонов, Авазхон Маматхўжаев, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Андрей Сидоров, Исломбек Каримов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 14:43, 23.01.2017.
Ўқилди: 5058 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик