"Борнмут"да ижарада ўйнаётган "Арсенал" яримҳимоячиси Жек Уилшир "Рома" клубининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар беради Calciomercato.
Уилшир ёзда "Арсенал"га қайтиши керак ва жамоа бош мураббийи Арсен Венгер футьолчига ишонишини маълум қилган. Бунинг устига футболчи лондонликлар сафига қайтганида унинг шартномаси тугашиша бир йил муддат қолади.
Агар футболчи шартномасини узайтиришни истамаса, лондонликлар футболчини сотиш ҳақида ўйлашлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Рома"да "Арсенал"нинг яна бир ўйинчиси, дарвозабон Войцех Шченсни икки йилдан буён ижарада ўйнамоқда.