«Барселона» клуби Лионель Месси учун янги шартнома лойиҳасини тайёрлаб қўйди.
Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти яқин кунларда ҳужумчига 5 йиллик шартнома ва қатъий белгиланган маошни таклиф қилади. Аввалроқ, «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу Мессини дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи экани ҳақида гапирган эди.
Янги шартномада Мессини Испания солиқ идораси билан юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга олиб келувчи банд бўлмайди. Клуб унинг диққат-эътиборини фақат футболга қаратишини истамоқда.
Айни пайтда шартнома Бартомеунинг қўлди турибди ва у Месси билан шахсан музокара ўтказмоқчи.
29 ёшли футболчининг «Барселона» билан тузган шартномаси 2018 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.