Кириш Регистрация

“Локомотив” футболчилари бугундан машғулотларга киришди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” янги мавсум тайёргарликлари доирасида илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказди ва 22 январь санасида Тошкентга қайтиб келди.

4 кунлик қисқа таътилдан сўнг “темирйўлчилар” яна жамоа қароргоҳида йиғилди ва бугундан яна машғулотларга киришилди. Бугунги машғулотда терма жамоа билан биргаликда БАА йиғинида қатнашган футболчиларимиздан бошқа барча иштирок этди. “Локо”га янги келиб қўшилган истеъдодли ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам машғулот жараёнида астойдил меҳнат қилди.

Машғулот аввалида футболчилар Мирко Йеличич бошчилигида енгил югуриб олгач, чигалёзди машқлари бажаришди. Сўнг тўп билан муомала машғулотларига ўтилди. Куннинг иккинчи қисмида эса машғулотлар тренажёр залида давом эттирилди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:17, 25.01.2017.
Ўқилди: 5029 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик