ПСЖ ҳужумчиси Хесе Родригеснинг Испаниянинг «Лас-Пальмас» клубига трансфери амалга ошмай қолди.
Томонлар ўзаро келишувга эришолмадилар, деб хабар бермоқда L`Equipe.
Энди футболчи «Мидлсбро» клубига мавсум охирига қадар ижарага берилиши мумкин.
Айни пайтда «Боро» клубини испаниялик Айтор Каранка бошқармоқда. Бундан ташқари жамоада кўплаб испаниялик футболчилар бор - Виктор Вальдес, Томас Мехиас, Даниэль Айяла, Антонио Барраган ва Альваро Негредо. Бу эса Хесенинг трансфери учун қулай шароит яратмоқда.