«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоа футболчиларининг жароҳатлардан сақланиши жуда муҳим экани, бу нарса уларга совринларни қўлга киритишда ёрдам бериши мумкинлигини айтди.
«Биз мавсумнинг муҳим босқичига етиб келдик. Таркибдаги барча футболчиларни соғ-саломат бўлишини таъминлашимиз шарт. Бундан ташқари жисмоний ҳолатимиз ҳам барқарор бўлиши лозим. Менга келадиган бўлсак, хавотир олманглар, жароҳат олмайман» - деди Левандовски Sport Bild хабарида.
Аввалроқ, клуб президенти Ули Хёнесс футболчининг ажойиб жисмоний ҳолатидан ҳайратда эканини айтган эди.