Кириш Регистрация

"Навбаҳор" назорат ўйинида "Сўғдиёна"га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Қибрайда “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини ўтказилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида урилган ягона гол “Сўғдиёна”нинг ғалабасини таъминлади.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, жиззахликлар ҳисобни очишга эришишди. Рақиб футболчиси 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини голга айлантиришни уддасидан чиқди. Эминовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб тўрдан жой олди.

Танаффусдан кейин "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Гол уриш учун имкониятлар бўлса-да, вазиятлардан фойдаланишда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлим ўрталарида ҳар икки жамоа аъзолари ўзаро тортишиб кетишди. Шу сабабли ҳакам уч нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. "Навбаҳор"дан Алишер Маҳмудов ва Алишер Мирзаев майдондан четлатилишди. Назорат ўйини бўлганлиги сабабли ўйинчилар сонини тенглаш мақсадида Равшан Хурсанов яна сафга қўшилди.

Учрашувни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султанов, Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

Ўйинда сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович иштирок этмади. Легионер футболчи алоҳида машғулот ўтказиш билан чекланди. Яна бир дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:27, 26.01.2017.
Ўқилди: 4007 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик