Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Қўқон-1912" "Фарғона вилояти ҳокими кубоги"ни дуранг билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Қўқонликларнинг мусобақадаги биринчи ўйини “Андижон” жамоасига қарши бўлиб ўтди.

Илк дақиқалардан «Қўқон-1912» олдинга ташланди. 11-дақиқада улар ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Аммо Носир Отақўзиевнинг боши билан берган зарбасидан кейин андижонликлар посбони тўпни қийинчилик билан қайтариб қолди.
25-дақиқада андижонликлар дарвозаси олдида яна бир вазият вужудга келди. Суҳроб Бердиевнинг жаримадан оширилган тўпини меҳмонлар аранг ўшлади.
28-дақиқада қўқонликлар ҳисобни очишганди. Аммо ҳакам футболчимизни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топди. Натижада гол инобатга олинмади.
32-дақиқада Носир Отақўзиевнинг ўткир бурчак остида берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи тайм қўқонликларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 47-дақиқада улар ҳисобни очишга жуда яқин келганди. Аммо сербиялик ҳужумчи Филип Райевацнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Қайтган тўпни футболчилар дарвозага тўғирлашга ҳаракат қилишди. Бироқ барча зарбаларнинг йўлига андижонликлар тўғаноқ бўлишди.

62-дақиқада жаримадан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди.

Голдан кейин ҳам «Қўқон-1912» футболчиларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар юзага келганди. Аммо улардан унумли фойданала олмади.

80-дақиқада Сидоров томонидан урилган гол инобатга олинмади. Бу сафар ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 81- Жаримадан оширилган тўпни Ориф Мамажонов дарвозага йўллади. Турдиалиев тўпни аранг қайтариб қолди. Қолган дақиқаларда яна бир қатор ҳужумларни ташкил этилди. Лекин уларнинг барчаси самарасиз якунланди.

Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган пайтда андижонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Жаҳонгир Мақсудов бўлди. Шундай қилиб, «Қўқон-1912» турнирдаги биринчи ўйинда дурангга эришди.

“Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги-2017”
“Б” гуруҳи
2-тур
“Қўқон-1912-1” – “Андижон” – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: Равшан Кападзе, Сардор Рўзиев, Жаҳонгир Неъматжонов.
Голлар: Филип Райевац-63. – Жаҳонгир Мақсудов – 90.

“Қўқон-1912-1”: 12. Азиз Ашуров, 6. Баҳодир Акрамов (15. Ойбек Рустамов-66), 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Шохрух Холматов-66), 11. Носир Отақўзиев (17. Андрей Сидиров-63), 23. Жалил Кимсанов, 24. Филип Райевац (70. Собир Ҳомидов-66), 28. Аваз Маматхўжаев (18. Муҳаммаданас Ҳасанов-55), 29. Суҳроб Бердиев (22. Ориф Мамажонов-66), 31. Дарко Гожкович.
Захира: 13. Никита Рибкин.

“Андижон”: 21. Фаррух Турдиалиев, 44. Дилмурод Маҳмудов, 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 33. Акбар Хўжаев (15. Аҳрор Ўктамов-63), 60. Ойбек Нурматов, 18. Фарҳод Бекмуратов, 22. Санжар Асқаралиев (25. Бахтиёр Қосимов-60), 8. Мақсуд Маҳмудов (70. Шукур Жўмабоев-57), 6. Иброҳим Отахонов (34. Аброр Комилов-74), 17. Ғайрат Жўраев (28. Жаҳонгир Мақсудов-60), 32. Алишер Абдувоҳидов (19. Бобур Фарҳодов-70).
Захира: 16. Даврон Жўрақулов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:14, 29.01.2017.
Ўқилди: 4521 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.