«Реал» мухлислари Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад» клубига қарши ўйинда ўз футболчиларини илиқ кутиб олишмади.
AS хабарига кўра, ўйиндан олдин, стадион суҳандони таркибни эълон қилаётган пайтда, Криштиану Роналдунинг исми тилга олинганида мухлислар оммавий ҳуштакбозликни уюштирган. Бундан ташқари Карим Бензема ва Данило ҳам шундай «шараф»га лойиқ кўрилган.
Бундан ташқари, 23-дақиқада, Роналду тўпни йўқотган вазиятда мухлислар яна ҳуштакбозлик қилишган. Футболчи эса уларга қараб, «аблаҳлар» деган сўзни ишлатган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Роналду эса голлардан бирини урган эди.