«Ливерпуль» клубнинг яримҳимоячиси Адам Лаллана Англия терма жамоасининг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
FA сайти хабарига кўра, Лаллана сўровномада 39% овоз тўплади ва «Лестер Сити» ҳужумчиси Жейми Варди (12%) билан «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунини (8%) ортда қолдирди.
Англия ёшлар терма жамоасидаги соврин «Саутҳемптон» футболчиси Нейтан Редмондга насиб қилди.