«Сент-Этьен» клуби «Болонья»дан ижарага олинган яримҳимоячи Антони Мунье билан хайрлашди.
Уч кун бурун жамоа сафига келиб қўшилган футболчини бош мураббий Кристоф Галтье орқага қайтариб юборишга мажбур бўлди.
Гап шундаки, Мунье клубнинг ашаддий душмани бўлмиш «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади. Мухлислар эса унинг ташрифидан норози бўлиб, унга нисбатан душманларча муносабатда бўлишларини эълон қилишганди.