Кириш Регистрация

«Навбаҳор» ёшлари «Ўз-Донг-Жу» клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Фарғона майдонларида бўлиб ўтаётган «Ҳоким кубоги»да қатнашаётган «Навбаҳор» ёшлари бугун иккинчи учрашувни ўтказишди.

Бу сафар уларга Андижоннинг «Ўз-Донг-Жу» жамоаси рақиб бўлди.

Биринчи лига вакили билан ўтган ўйинда 3:2 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Ҳожиакбар Юнусов ҳисобни очишга эришди. Бурчак зарбаси амалга оширилгандан сўнг, ҳимоячилардан қайтган тўпни Юнусов 17 метрлардан дарвозага йўллади.

Танаффусдан кейин андижонликлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки олдинга ҳам ўтиб олишганди. Аммо, бу жиҳат наманганликларни тушкунликка солмади. Аксинча ғалаба сари руҳлантирди. Натижада Исмоил Абдураимов рақиб дарвозасини икки бор нишонга олиб, иродали ғалабани таъминлади.

Учрашувни «Навбаҳор» ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Ҳожиакбар Юнусов, Шаҳзод Ҳамидов, Жавоҳир Олимжонов (Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев), Исмоил Абдураимов, Акбарали Холдоров (Искандар Сидиқжанов), Музаффар Абдуллаев (Аббос Ғуломов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов), Аҳмад Мамадалиев (Иброҳим Исмоилов), Ислом Абдуқодиров, Бобир Тиллабоев (Омонулло Мирзаев). 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:58, 31.01.2017.
Ўқилди: 3511 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик