Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Севилья» – «Лестер»: нимчоракфиналнинг энг кутилган, кутилмаган баҳси

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасидан кўра Европа Лигасида омадлироқ бўлган «Севилья» ҳамда Англия Премьер Лигасидаги ғолибликдан кейин эртаги давом этишига кўпчилик ишонмаган «Лестер»нинг гуруҳ босқичидан ўтишини кутмаган эди. Бироқ улар бу ишни уддалади ва 22-феврал куни икки жамоа Севильяда чорак финал йўлланмаси учун баҳсни бошлайди. Энди эса бу ушбу босқичнинг энг кутилаётган тўқнашувларидан биридир.

Европа Чемпионлар лигасидаги дебют мавсумидаёқ «C» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Клаудио Раньери шогирдлари ўтган мавсумда кетма-кет учинчи амрта Европа Лигасида ғолиб чиқиб, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган ҳамда «Ҳ» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган «Севилья»га қарши ўз тарихида илк амрта майдонга тушади.

Ўйин атрофидаги фактлар

«Севилья» ўз тарихида фақатгина бир марта Чемпионлар лигаси чорак финалигача етиб борган. Бу жамоанинг ушбу мусобақадаги илк иштироки – 1957/1958 йилги мавсумда бўлиб, ўшанда чорак финалда мусобақанинг бўлажак ва амалдаги ғолиби «Реал»дан қақшатқич зарба қабул қилган. Чемпионлар лигаси нимчорак финалидаги бошқа икки иштирокида эса «Фенербахче» (2008) ва Москванинг «ЦСКА» (2010) клубларига мағлуб бўлган.

Андалусияликлар Европа мусобақаларида 2016 йилда ўз уйида ўтказган 7 ўйинидан 5 тасида ғалаба қозонган, жумладан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Загребнинг «Динамо»си ва «Лион» мағлуб этилган. Икки мағлубиятдан бири ҳам айнан гуруҳ босқичида «Ювентус»дан қабул қилиб олинган.

Инглиз жамоаларидан ўз майдонида қабул қилинган илк мағлубият 2015/2016 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тўғри келади: «Манчестер Сити» 3:1 ҳисобида устун келган эди. Премьер Лига клубларига қарши плей-офф босқичида «Севилья» ҳозиргача фақат бир марта тўқнаш келган: 2006/2007 йилги УЕФА Кубоги чорак финалида «Тоттенхем» мағлуб этилган. Андалусияликларнинг Европа Лигаси финалидаги ғалабаларининг иккитаси инглиз жамоаалари устидан қозонилган: «Мидлсбро» (2006) ва «Ливерпул» (2016).

«Лестер» ўз тарихида илк марта Европа мусобақаларида мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам иштирок этмоқда. Англия чемпионлари ушбу мавсумда гуруҳ босқичида меҳмонда ўтказган дастлабки икки ўйинида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Бироқ нимчорак финалга чиққани аниқ бўлгач ўтказилган «Порту»га қарши баҳсда эса 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Жамоа плей-офф тизимида ўтказган 4 баҳсининг фақат 1 тасида устун келган: 1961/1962 йилга мавсум Кубок эгалари кубоги саралаш босқичида Шимолий Ирландиянинг «Гленавон» клубидан устун келинган. Қолган уч баҳснинг иккитаси эса испан жамоаларига қарши кечган: Мадриднинг «Атлетико» клуби «тулкилар»ни 1961/1962 йилги Кубок эгалари кубоги биринчи босқичида ва 1997/1998 йилги УЕФА Кубоги биринчи босқичида мусобақадан чиқариб юборган.

Таниш чеҳралар

«Лестер» устози Кладуио Раньери «Валенсия» ва «Ателтико» мураббийи сифатида икки амрта «Севилья»га ютқазган (2000 ва 2004 йилда). Раньери Европа мусобақаларида сўнгги марта испан жамоасига қарши айнан «Валенсия» бош мураббийи сифатида баҳсга киришган: 1998 йилда Интертото кубоги доирасида «Эспанёл» мағлуб этилган. Раньери «Наполи» бош мураббийи сифатида 1992/1993 йилги УЕФА Кубоги биринчи босқичида «Валенсия»дан устун келиб, «Фиорентина» устози сифатида 1996/1997 йилги Кубок эгалари кубоги ярим финалида «Барселона»га ютқазган.

«Севилья» футболчиси Стивен НЗонзи «Сток Сити» таркибида уч марта «Лестер»га қарши ўйнаб, 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Самир Насри эса «Манчестер Сити» сафида «тулкилар»га қарши ўтказган ҳар иккала ўйинида ғалаба қозонган. «Лестер» ярим ҳимоячиси Луис Эрнандес Хихоннинг «Спортинг» клубида «Севилья»га қарши 2 марта ўйнаб, улардан бирида майдондан четлатилган. Унинг ҳисобида 1 ғалаба ва 1 мағлубият бор. «Лестер»нинг бошқа бир аъзоси Леонардо Уллоа эса «Алмерия» сафида 2010/2011 йилги мавсумда «Севилья»дан икки марта устун келган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 14:22, 31.01.2017.
Ўқилди: 6836 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.