Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Халқаро Дзюдо Федерацияси президенти ўзбекистонлик дзюдочиларга эсдалик совғаларини юборди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз қайд этган натижалар миллионлаб юртдошларимизни қувонтирди.

Паралимпия терма жамоамиз эришган ютуқларга дзюдочилар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Дзюдо термамиз якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Халқаро Дзюдо Федерацияси президенти Мариус Визер ушбу натижани юқори баҳолади ва ташкилот номидан ўзининг эсдалик совғаларини дзюдочиларимизга йўллади.

1 феврал куни Ўзбекистон Дзюдо Федерациясида мазкур эсдалик совғаларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Совғаларни Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси раҳбари Армен Багдасаров ўз эгаларига топширди. Эндиликда, спортчиларимизни олдинда бир қатор маъсулиятли мусобақалар кутмоқда. Ана шундай турнирлар сирасига Паралимпиячилар орасида илк бор ўтадиган Осиё чемпионати ва анъавий тарзда ўтадиган Жаҳон кубоги мусобақалари киради.

– Бу икки мусобақа шуниси билан ажралиб турадики, ҳар икки турнир ҳам Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтади. Осиё чемпионати мусобақаси эса биринчи бор ўтказилаётганини қўшимча қилиш керак. Бу икки турнирда 2020-йил Токиода ўтадиган Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун рейтинг очколари ўйналади. Ўйлаймаки, дзюдочиларимиз ушбу турнирларда яхши иштирок этиб, кейинчалик Токиода ҳам кўп бора байроғимизни баландга кўтаришга муваффақ бўлишади - деди Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассосиатсияси Бош котиби Омон Гафуров.

Дарҳақиқат, айнан ушбу мусобақалар 2018-йил Жакартада ўтадиган Параосиё ҳамда 2020-йил Токиода ўтадиган Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун рейтинг балларини йиғишда яхши имконият бўлиб хизмат қилади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 21:28, 01.02.2017.
Ўқилди: 5417 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.