Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Диего Симеоне: "Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганини "Барселона" ҳам тушуниб турибди"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания кубогида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барселона" ўйинни яхши бошлади. У майдон марказида яримҳимоямизнинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди.

Кейин Месси чиройли гол урди, бу бизнинг режаларимизни ва биринчи бўлим қандай ўтиши кераклиги ҳақидаги тасаввурларимизни бутунлай ўзгартириб юборди.

Иккинчи бўлимда ўзимизга ўхшай бошладик. Ўйинни дурангга олиб келишимиз мумкиндай туюлди, аммо "Барселона"дан 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, бунга эришиш қийин.

Танаффусда нима дедим? Бу гаплар кийиниш хонасида қолади, аммо менга иккинчи бўлимдаги ҳаракатларимиз ёқди.

"Барселона" бу қарама-қаршиликда фаворитми? Бу ҳақида аввал ҳам айтганман, яна қайтараман: Кубок - бу ўзига хос мусобақа.

Жавоб учрашувида ютиш учун ҳамма нарса қиламиз. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганини "Барселона"дагилар ҳам тушуниб туришибди. Бизни яна бир қизиқарли ўйин кутяпти", - дейди Симеоне.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:57, 02.02.2017.
Ўқилди: 6476 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.