Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сильвия Найд: «Қувончим чексиз»

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2016 йил якунларига кўра, Сильвия Найдни аёллар терма жамоасининг энг яхши мураббийи деб топди. Германия терма жамоаси 52 ёшли мутахассис қўл остида Рио Олимпиадаси бош совринини қўлга киритди. Бу германияликлар учун дастлабки олтин медаль эди. Ўз ўрнида айтиш жоиз, Найд иккинчи марта шундай номга лойиқ кўрилди. 9 январь куни Цюрихда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимидан сўнг ФИФА расмий сайти Сильвия билан суҳбат уюштирди.

- Йилнинг энг яхши мураббийи бўлганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Яна бир бор шу совринни қўлга киритганимдан бағоят мамнунман. Ажойиб кеча бўлди. Қувончим чексиз.

- Олимпиададан кейин Германия терма жамоасини тарк этдингиз. Ишингизни соғиняпсизми?

- Анчадан буён ўзимни бунга тайёрлаб бордим. Албатта, соғинаман. Германия термаси бош мураббийи сифатида кўп ишларни қилдим. Табиийки, бу ҳиссиётларни унутиб бўлмайди.

- Риода жамоа билан натижага эришиш мумкинлигига қачон ишондингиз?

- Турнир аввалида бир ритмга тушиб олиш учун курашдик. Аммо чорак финалда Хитой термасини мағлуб этганимиздан сўнг ўзимизнинг энг яхши формамизга кирганимизни тушуниб етдим. Айнан ўшанда бу жамоа билан олтин медалларни қўлга киритиш мумкинлилига ишондим.

- Финалдан сўнг фаолиятингиз давомидаги энг катта ютуққа эришиб бўлганингизни айтдингиз. Олимпия ўйинларининг олтин медаллари сиз учун шунчалик муҳиммиди?

- Бунинг сабаблари кўп. Биринчидан, Германия аёллар терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиадада зафар қучди. Иккинчидан, биз Бразилияга айнан чемпион бўлиш учун боргандик. Учинчидан, мақсадимизга эришдик. Тўртинчидан, бундай натижалар бир умр ёдда қолади.

- Медаль олишдан ташқари, турнирдаги энг эсда қоларли вазият қайси бўлди?

- Финалнинг «Маракана»да ўтгани маъқул келди. Шунингдек, мухлисларимиз билан кўришиш учун стадионнинг нариги томонига ўтдик. Биргаликда суратга тушдик. Бундай вазиятларни унутиб бўлмайди.

- Эндиликда Германия терма жамоасининг «разведкачиси» сифатида фаолият олиб боряпсиз. Бу иш ўзингизга маъқул келяптими?

- Жамоани бошқариш чоғида қўл остингиздаги футболчиларнинг ҳолатидан яхши хабардор бўласиз. Бор эътибор шогирдларингизга қаратилади. Энди эса бошқа термаларнинг ўйинларини кўпроқ томоша қиляпман. Масалан, Голландия, Швеция ёки АҚШда нима бўлаётганини кузатиб бораман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:11, 02.02.2017.
Ўқилди: 6223 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.