Дортмунд "Боруссия"сининг янги ўйинчиси Александер Исак клуб сафида ўйнашга рухсат олди.
ФИФА 17 ёшли футболчига ички мусобақаларда қатнашишга ижозат берди. Исак - вояга етмаган, шунинг учун унга рухсат лозим эди.
"Боруссия" раҳбарияти футболчининг ота-онаси билан уни Чемпионлар лигаси ўйинлари заявкасига киритмасликка келишиб олди. Адриан Рамосдан бўшаган ўринни Микель Мерино тўлдирадиган бўлди.