"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар клуб нинг ҳозирги ва собиқ мураббийлари Антонио Конте ва Жозе Моуриньо ишларини таққослади.
"Тактика борасида ва машғулотларда Конте билан ишлмаяпмиз. Биз майдондаги ўрнимиз устида ишлаяпмиз ва ўйинда нима қилишни аниқ биламиз - ҳимоячилар қаерда ҳаракат қилиши керак, мен қаерга боришим керак.
Моуриньо яхши иш бермаган схемани қўярди. Биз нима қилишни билар эдик, чунки футбол ўйнар эдик, аммо ҳамммаси автоматлаштирилмаган эди..
Моуриньо қўл остида чемпион бўлган йилимиз, Матич ҳар доим мени ёпарди, мен ҳар доим олдинда қолардим, чунки у мени ёпишини билардим.
Контеда ҳаммаси бошқача. Мен инсайд сифтида ҳаракат қиляпман, Маркос Алонсо қанот бўйлаб ўйнайди. Тўп бизга тушса, мен қарши ҳужумларга тайёр туришим керак", - дейди Азар.