Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Ўзбекистонлик шахматчи қизлардаги гўзаллик ва мухлислар овози сайтга ташриф буюрувчиларни кўпайтириш учунми?

Баҳо:
+ | -

Chess.pw интернет нашри шахматчи қизларнинг энг гўзалини аниқлаш бўйича 2 та сўровнома ўтказди.

Бирида ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржоновага ғолиблик насиб қилди ва у Miss Chess CIS сўровномаси ғолиби бўлди. Иккинчисида эса Сарвиноз Қурбонбоева номзоди Евросиё—2017 ғолиблиги учун курашди.

Евросиё—2017 да ғолиблик Сарвинозга насиб қилмади. 7848 та овоз тўплаган ўзбекистонлик спортчи 2-ўрин билан чекланди. 1-ўриндаги қозоғистонлик Жансая Абдумалик эса 9136 та овоз тўплашга эришди.

Бу ҳолат Facebook’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчиси бўлган Расулбек Абдурасуловнинг эътиборини тортди ва у ўз саҳифасида бу борада пост ёзиб қолдирди.

Абдурасуловнинг фикрига кўра, chess.pw сайти администратори ўзбекистонлик ва қозоғистонлик интернет фойдаланувчилар кучидан фойдаланиб, сайтга ташриф буюрувчилар сонини ошириб олиш ниятида. Боиси сайтга ташриф буюрган ўзбекистонликлар сон бўйича қозоғистонликлардан 5 марта кўпроқни ташкил қилган — 53 фоизга 11 фоиз.

Бироқ ғолиблик қозоғистонлик шахматчига насиб қилган. «Сизнингча, ўзбекистонликлар ҳам қозоғистонлик қизга овоз бермоқдами? Мен ундай ўйламайман. Яхши эмас, ҳурматли Марат Мулкубаев», — деб ёзиб қолдирган пост муаллифи. Бунда у статистика учун www.siteprice.org диаграммасидан фойдаланган.

Пост учун қолдирилган изоҳларда Абдурасулов админлар сайтга ташриф буюрувчилар сонини шу йўл билан ошириб, кейин уни сотиб юборишларини тахмин қилган. Бунда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг энг олди нашрлари ўз хабари орқали chess.pw сайтига ўқувчиларини таклиф қилгани, Facebook’да ўн минглаб ўқувчилари бор гуруҳлар сайт тарғиботи билан шуғуллангани айтилган.

Шерзод Турдиев исмли фойдаланувчи ўзбекистонликлар адашиб биринчи ўринда қайд этилган қозоғистонлик шахматчига овоз бераверганини тахмин қилган. Шунингдек, шахматчилар билан сайт эгаси боғланиб, уларнинг рухсатини олгани ҳақида айтган. Қозоғистон ОАВлари нисбатан фаолроқ бўлгани учун, Жансая Абдумалик пешқадам бўлганини қўшимча қилган.

Маълумот учун, chess.pw сайти ўз саҳифасида ОАВларига миннатдорчилик билдириб, уларнинг номини ҳам келтириб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 18 та энг олди интернет нашрлари қайд этилган, Қозоғистонда эса бу кўрсаткич икки баробар камроқ — 9 та.

Chess.pw сайти сўровномани нима мақсадда ўтказаётгани ҳеч қаерда ёзилмаган. Унда иштирок этувчи шахматчилар маълум бир критериялар асосида танлаб олинадими ёки шахматчиларнинг ўзи рухсат берсагинами, очиқланмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:49, 03.02.2017.
Ўқилди: 5613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6030]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3877]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2384]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1584]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1506]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1478]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1440]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1439]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1413]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик