"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини миланликлар ҳужумчи Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб ололмаганларидан афсусда эканлигини таъкидлади.
Дибала 2015 йилда "Палермо"дан "Ювентус"га ўтган эди.
"Пауло - юксак маҳоратли футболчи. "Интер"дагилар уни ўз сафларига қўшиб ололмаганларидан жуда афсусдалар. Ҳаммаси клубнинг ўз қўлида эди. Миланликлар "Юве"дан кўпроқ таклиф қилишлари мумкин эди, аммо у Туринни танлади", - дейди Манчини.