"Ростов-Арена" стадиони қурилишида фожиа юз берди, дея хабар беради bloknot-rostov.ru.
20 ёшли қурувчининг устига металл парчаси тушиб кетди.Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қурувчи тез ёрдам келгунча икки соат беҳуш ётган ва бугун шифохонада вафот этган.
Ростове-Дон шаҳридаги стадион шу йилнинг охиригача қурилиб битказилади. Бу ерда ЖЧ-2018 мусобақасининг гуруҳ босқичида 4та ўйин ва 1/8 финали учрашуви бўлиб ўтади.