"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Генрих Мхитарян Англия чемпионатининг 24-турида "Лестер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
Мхитарян ушба учрашувнинг 42-дақиқасида ҳисобни очди. "МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо учрашувни 4-4-2 схемасида бошлаган бўлсада, биринчи бўлим ўрталарида арманистонлик футболчини "ҳужумчи орти" чизига қўйган эди
"Биз ўйиндан олдин бунга тайёрланган ди. Моуриньо, агар икки ҳужумчилик схема иш бермаса, уни ўзгартиришини айтган эди. Ўйин вақтида худди шундай қилдик.
Бу биз учун янгилик эмас. Олдин ҳам схемани кўп ўйинларда осонликча ўзгартирганмиз. Менга турли чизиқларда ўйнаш ёқади. Бу сафар мураббий мен ҳужумчи ортида ўйнасам яхши бўлишини сезди", - дейди Мхитарян.