«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Генрих Мхитаряннинг ўйини ҳақида гапирди.
«Баъзан футболчини ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли – уни майдонга туширмасликдир. Мики мендан шундай ҳимояни олди. Энди унинг сеҳрли ўйинини кўрмоқдасиз. У айни пайтда жуда яхши ўйнамоқда» - деди Жозе Manchester Evening News хабарида.
Моуриньо биринчи даврада Мхитарянни асосан захирада қолдирган эди. АПЛнинг сўнгги туридан ўрин олган «Лестер»га қарши ўйинда Мхитарян 1 гол уриб, яна бир голга ҳаммуаллифлик қилди.