Испания чемпионатининг 4-дивизиони вакили «Алькоркон Посуэло» клуби дарвозабони Салва «Вильянуэва дель Пардильо» (1:0) клубига қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирди.
Салва 80-дақиқада тўпни кучли зарба билан рақиб жарима майдони сари йўллади ва жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.