"Тоттенҳэм" клуби қишки трансферлар чоғида "Лестер" яримҳимоячиси Риёд Маҳрезни сотиб олиш учун "тулкилар"га таклиф билдирган.
Аммо "Лестер" раҳбарияти жазоирлик ўйинчини ҳар қандай пулга сотмаслигини маълум қилган.
2016 йилнинг ёзида ОАВ Маҳрезни "Арсенал"га ўтиши ҳақида хабар тарқатган эдилар, аммо футболчи ўз жамоаси сафида қолди ва клуб билан янги 4 йиллик шартнома имзолади.
Маҳрез ушбу мавсум АПЛнинг 22 учрашувида 3та гол урган ва 2та голга тўп оширган.