«Лестер» хўжайинлари бош мураббий Клаудио Раньери билан учрашиб олди.
The Telegraph хабарига кўра, раҳбарият италиялик мутахассисга тўлиқ ишонч билдириб, уни истеъфога чиқариш режаси йўқлигини айтган.
Айни пайтда «Лестер» АПЛ жадвалида 16-ўринда бормоқда ва қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудидан жамоани 1 очко ажратиб турибди.