Италия терма жамоаси ва "Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Сальваторе Скилаччи ЕЧЛ 1/8 финалида "Наполи"нинг "Реал"га қарши учрашуви лдидан фикрларини билдирди.
"Наполи" "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"дан ҳайиқмай ўйнаши керак. Акс ҳолда уйда қолгани маъқул. Улар Мадридга ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун боришлари керак. Ҳа, испанлар фаворит ҳисобланадилар, аммо "Наполи" кейинги босқичга чиқа олиши мумкин", - дейди Скилаччи.
"Реал" - "Наполи" учрашуви 15 февраль куни бўлиб ўтади, жавоб учрашуви 7 мартга белгиланган.