"Бавария" президенти Ули Хёнесс ва жамоа яримҳимоячиси Матс Ҳуммельс жамоа сардори Филипп Ламнинг фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдиришди.
"Бу ҳақда ҳозиргина билдим. Афсуски, Филипп биз билан бошқа ўйнамас экан", - дейди Ҳуммельс.
"Айтишим мумкинки, Лам бу ҳақида менга ҳали ҳеч нарса демади. Шунинг учун бунга ҳеч қандай изоҳ бера олмайман. Аммо бу ОАВнинг миш-миши бўлиши ҳам мумкин", - дейди Хённес.
Аввалроқ, "Бавария"га клуб спорт директори вазифасини таклиф қилгани, аммо футболчи бунга рад жавобини бергани хабар қилинган эди.