"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўзига АПЛ клубларидан таклиф бўлганига шарҳ беришни истамади.
"Ҳеч нарсани инкор қилмайман ва тасдиқламайман ҳам. Менинг амалдаги шартномам бор, ҳозир диққатимни футболга ва ғалабаларга қаратганман.
Мавсумнинг бу босқичида матбуот ҳар доим менинг қаергадир кетишимни ёзади. Ҳатто ҳамма ишларим яхши бўлиб турганда ҳам", - дейди Аллегри.