Андрей Фёдоров устозлигидаги “Нефтчи” жамоаси 9 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” ФК жамоасига қарши назорат баҳсида иштирок этди.
Ўйин рақибнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Айтиш керакки, кучли рақибга қарши кечган рақобат гарчи мағлубият билан якунланган бўлсада жамоамиз учун анчайин фойдали бўлди деб айтиш мумкин. Беллашув давомида “Нефтчи”да ҳам “Сараево” вакилларида ҳам гол киритиш учун бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Бироқ рақиб мазкур вазиятларнинг биридан унумли фойдаланди. Ушбу ўйинда “Нефтчи”нинг янги легионер футболчиси Терентий Луцевич илк баҳсини ўтказди. Эътиборли тарафи, дастлабки ўйинда Андрей Фёдоров Луцевични илк дақиқалардан ҳимоя марказида харакат қилишига кўрсатма берди. Умуман олганда, Терентий биринчи ўйинида ёмон ҳаракатланмади.
“Нефтчи” баҳсда қуйидаги таркибда майдонга тушди.
Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Терентий Луцевич, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дмитрий Комаровский, Мўйдин Мамазулумов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Никита Павленко, Абдужамол Исроилов, Саид Абдужабборов, Жавоҳир Расулов, Ҳусниддин Ғофуров