"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг АПЛдаги қаторасига беш учрашувдан иборат ғалабасиз серияси ҳақида фикр билдирди.
"Биз ҳамо бу лойиҳани узоқ муддатли деб биламиз. Ўйинчилар ўрганишмоқда, мен эса уларни тўғри йўлдан олиб боришим керак. Мағлубиятлардан сўнг шубҳаларга берилмайман. Албатта, ғалаба қозониб турсанг ҳаммаси яхши, аммо натижалар ишга таъсир қилмайди.
Футбол - доим синовдир. Агар сен юқори ўринда бўлсанг, уни сақлаб қолишга ҳаракат қиласан, агар акси бўлса, муаммоларни ечишинг керак. Биз баҳона эмас, муаммоларни ечиш йўлларини қидирамиз. Агар ҳаммаси текис кетаётган бўлса, бу жамоа келгуси ўйинда албатта ғалаба қозонади дегани эмас", - дейди Клопп.