«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу 2018 йилда ўз лавозимини тарк этишини эълон қилди, деб хабар беради AS.
Бартомеу президентлик курсисига 2015 йилда ўтирган ва 2021 йилгача фаолият олиб бориши зарур эди. Аммо у лавозимини муддатидан олдин тарк этишга қарор қилди. Бунинг сабаблари маълум эмас.
Шунингдек, Бартомеу кетмасидан олдин Месси, Иньеста, Ракитич, Пике ва тер Штеген билан шартномани узайтиришга ваъда берди.