Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Самвел Бабаян: «Натижа ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йиғини доирасида Россиянинг “Амкар” клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув борасида ўз фикрини билдирди ва захира кучини яна бир бор синаб кўрганини айтди.

“Бугун расмий ўйинлар олдидан навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказдик ва терма жамоанинг захирасини яна бир бор синаб кўриш имкониятига эга бўлдик. Шунингдек, бугунги ўйин орқали ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини ҳам текшириш имконига эга бўлдик”, – дейди миллий терма жамоа бош мураббийи.

“Айтишим мумкинки, сўнгги ўртоқлик ўйинларида оптимал таркибни синаб кўриш имкониятига эга бўлмадик ва бу ўйинлар асосан захира кучимизни, терма жамоага потенциал номзодларни саралаб олишга имкон беради. Бугун ҳужумда тўп сурган футболчиларимиз, бизнинг асосий таркибдаги ҳужумчиларимиз саналади. Уларнинг бугунги ўзаро ҳаракатларини кўздан кечириш биз учун муҳим эди. Умуман, футболчиларнинг бугунги ўйинидан, уларнинг бугунги ҳаракатларидан кўнглим тўлди”, – деди Бабаян.

“Биз бугунги ўйин орқали, шунингдек, ёшларга ҳам имкон беришга ҳаракат қилдик. Таркибдаги айрим ўйинчилар миллий чемпионат ўйинларига ҳам тайёргарликни бошлаб юборишган, айрим футболчилар эса Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда. Шу боис, йиғин орқали, уларнинг ўз формаларини оптимал ҳолатга келтиришлари учун ҳаракат қилдик. Умуман, бугунги натижадан ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим”, – дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 00:05, 11.02.2017.
Ўқилди: 10024 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик