Кириш Регистрация
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче 0-2 Рома
07/01 00:45 Сассуоло 0-3 Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона
08/01 00:30 Борнмут - Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд - Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас - Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм - Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити - Брайтон
08/01 00:45 Парма - Интер
08/01 00:45 Торино - Удинезе
08/01 00:45 Лацио - Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли - Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл - Лидс
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри

АПЛ. «Ливерпуль» янги йилдаги омадсизликларга чек қўйди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" 10та ўйиндан иборат ғалабасиз ўйинлар сериясига чек қўйди. Мерсисайдликлар Премьер-лиганинг 25-тури доирасида бўлиб ўтган марказий баҳсда "Тоттенхэм"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 16-дақиқасида Вейналдумнинг узатмасидан кейин Садьо Мане дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас африкалик футболчининг ўзи лондонликлар дарвозасига иккинчи тўпни йўллади. Мане рақиб жарима майдончаси яқинида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, жамоасининг хавфли ҳужумига асос солди. Дарвоза томон берилган 2та зарбани ҳимоячи ва дарвозабон қайтарди. Мане томонидан берилган учинчи зарба тўрга бориб тушди.

Орадан кўп ўтмасдан Садьода яна бир имконият юзага келди, бироқ унинг яккама-якка вазиятда берган зарбасини Уго Льорис қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда эса хавфли вазиятлар сони биринчи 45 дақиқаликка нисбатан камроқ юзага келтирилди.

Шу тариқа, Клопп шогирдлари АПЛда 2-ўринда бораётган "Тоттенхэм" устидан муҳим ғалабани қўлга киритиб, жадвалда 5-ўринга кўтарилиб олишди.

АПЛ, 25-тур
Ливерпуль – Тоттенхэм 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 16 Мане, 2:0 – 18 Мане.
Ливерпуль – Миньоле, Милнер, Матип, Клайн, Коутиньо (Джан, 77), Лаллана, Фирмино, Вейналдум, Мане (Александер-Арнолд, 90), Лейва (Клаван, 82), Хендерсон.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Уокер, Эриксен (Уинкс, 68), Ваньяма, Дембеле (Сиссоко, 77), Дайер, Алли, Сон Хеунг Мин (Янссен, 82), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сон Хеунг Мин (28), Хендерсон (53), Матип (56), Кейн (67), Милнер (68), Уинкс (71), Дайер (78), Алдервейрелд (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:22, 12.02.2017.
Ўқилди: 10153 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.