Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

«Севинч» мини футболда яна пешқадамликни қўлга олди

Баҳо:
+ | -

Бугун мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур учрашувлари давом эттирилди. «Севинч» бу сафар Жиззахнинг «Аланга С» жамоаси билан баҳс юритди.

Рақибларига нисбатан анча катта тажрибага эга бўлган «Севинч» футболчилари учрашув бошиданоқ ўйин тизгинини қўлга олишди. Жиззахлик футболчи қизлар эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланишди.

Учрашувдаги ҳисоб 3-дақиқадаёқ футболчимиз шахзода Жамолова томонидан очилди. Бу ҳисоб биринчи бўлим давомида сақланиб қолди. Футболчиларимиз «Аланга С» ҳимоясини ёриб ўта олишмади.

Иккинчи бўлим ҳам худди шу кўринишда давом этди. Жамоамиз ҳужумда, рақиб жамоа эса ҳимояда ҳаракат қилди. «Севинч» футболчилари томонида уюштирилган катта босим бари-бир ўз самарасини берди. Иккинчи бўлимнинг 22-дақиқасида тажрибали ўйинчимиз Камола Рискиева жамоамизнинг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Қолган икки гол ҳам унинг ҳисобига ёзилди.

Учрашувнинг сўнгги 5 дақиқасида ҳужумларимизга дарвозабонимиз Лайло Тилавова ҳам қўшилди. Аммо рақиб дарвозасига бошқа гол киритишни имкони бўлмади. «Аланга С» бутун жамоа бўлиб, ҳимояда яхши ҳаракат қилди.

Шундай қилиб, «Севинч» иккинчи учрашувда ҳам ғалабага эришди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 16тага етказиб олди. Бугунги ғалаба орқали турнир жадвалидаги пешқадамликни ҳам таъминлади.

«Севинч» эртага 15 феврал куни Тошкент вилоятининг «Оқ қўрғон» жамоаси билан куч синашади.

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 2-тур

«Аланга С» (Жиззах) – “Севинч” (Қарши) 0:4

14.02.2017. Тошкент, “Ёшлик” СА

Ҳакамлар: Нигора Муҳаммадиева, Ҳуснора Жумаева, Кристина Середа, Эдита Миробидова.

Голлар: Шахзодва Жамолова, 3′-0:1, Камола Рискиева, 22′-0:2, 30’-0:3, 31’-0:4.

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), Ильвина Аблякимова, 17.Танзиля Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 27.Шодия Тошева, 77.Нилуфар Қудратова, 37.Малика Бурхонова, 25.Мафтуна Шойимова, 15.Шохида Тожиддинова, 13.Мафтуна Панжиева, 5.Севара Нормуродова, 4.Шоира Қултураева.

“Аланга С”: 33.Мунаввар Эшонқулова, 2.Гулфира Зухурова, 3.Гулрухсор Фармонова, 4.Ситора Ҳазратқулова, 5.Сабина Алибоева, 6.Эъзоза Ахмедова, 7.Шахзода Файзуллаева, 15.Дурдона Бурхонова, 10.Зумрад Шарофова, 11.Сабина Босимова, 16.Мухлиса Хасанова, 17.Ситора Умрзоқова, 18.Нигина Жабборова, 1.Нозима Холиқова.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 14:40, 14.02.2017.
Ўқилди: 4565 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.