Кириш Регистрация

Златан Иброҳимович Макгрегор ва Мейвезерни шифохонага жўнатишга ваъда берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович америкалик собиқ боксчи Флойд Мейвезер ва UFC чемпиони Конор Макгрегор ўртасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган жангга ўз муносабатини билдирди. Швециялик 35 ёшли футболчининг сўзларини Sportskeeda нашри келтирди.

«Мейвезер – Макгрегор драмасидан чарчадим. Улар сафсатани бас қилиб, яхшиси мен билан жанг қилсин. Нима бўлишини бир кўрайлик. Уларнинг ҳар иккисини тўғри шифохонага жўнатаман» - деди Златан.

Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор ўртасида жанг бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар UFC чемпиони боксчилик лицензиясини олганидан кейин пайдо бўлди. Ирландиялик жангчи Мейвезер билан жанг учун 100 миллион доллар ишлаб олиш истагини билдирганди.

Кейинроқ Универсал жанглар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт Мейвезер ва Макгрегор жанги учун ҳар икки спортчига 25 миллион доллардан тўлашга тайёр эканини маълум қилган эди.

Маълум муддатдан сўнг Мейвезернинг азалий рақибларидан бири — Мэнни Пакьяо ирландиялик билан жанг қилишга тайёр эканини маълум қилганди.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:59, 14.02.2017.
Ўқилди: 17815 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.