Андижон шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лиги ва ёшлар лигасида иштирок этувчи жамоалар ҳамда вилоятдаги ёш-ўсмир йигитлар ўртасида «вилоят ҳокими кубоги» турнири старт олди.
Бугун Шўрбулоқ даҳасида жойлашган «Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати»да мусобақанинг танътанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унга Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи ташриф буюрди ва чемпонат бошланиши олдидан мусобақа қатнашчиларини самимий тарзда табриклаб, эндиликда бу каби турнирлар сони янада ортиб бориши, қишлоқ ва туманларда ҳам ўтказилиши ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек вилоят ҳокими ўз нутқида яқин орада Андижон шаҳрида замонавий спорт иншоати қурилиши борасида режалаштирилаётганини таъкидлаб, келгусида ҳам вилоятда спортнинг барча турига эътибор янада ортишини билдирди. Шуҳратбек Қўшоқбоевичнинг айтишича, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Андижонда спорт куни дея белгилаб олинган.
Тантанали очилиш маросими якунига етгач, вилоят ҳокимининг шахсан ўзи тўпни марказдан ўйинга киритган холда, чемпионат баҳсларини бошлаб берди.
Унда иштирок этаётган "Нефтчи" ёшлар жамоаси бугун ўзларининг илк баҳсларини "Навбаҳор" ўринбосарларига қарши ўтказишди. Қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. 0:0.
"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 0:0
«Нефтчи»: Шуҳрат Раҳмонов, Аброр Исмоилов, Абдуқодир Ортиқов, Эламон Каримов, Шодиёр Хожиматов, Отабек Исроилов, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Жамшид Қобилов, Миржамол Неъматов, Сирожиддин Рўзиметов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Муҳаммад Ризо Зокиров, Сарвар Абдуллаев, Ҳусан Ғаниев, Баҳодир Қодиров, Нодир Тўланов, Авазбек Ўлмасалиев, Азамжон Холматов
«Навбаҳор»: Мирзоҳид Маматхонов, Жавоҳир Олимжонов, Искандар Сиддиқжанов, Иброҳим Исмоилов, Ғолиббек Каримов, Аюбхон Жўраев, Даврон Маҳмудов, Аббос Ғуломов, Илҳом Алибоев, Ислом Абдуқодиров, Аҳмад Мамадалиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Шодиёр Шарофиддинов, Музаффар Абдуллаев, Исмоил Абдураимов, Абдулқодир Собиров, Абдувоҳид Шарипов, Абдулазиз Жалилов.