16 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигасининг нимчоракфиналида «Наполи» клубига қарши ўйинда майдонга тушади.
Қизиқарли фактлар:
- «Реал» кетма-кет еттинчи бор чорак финалга йўлланмани қўлга киритиши мумкин.
- «Наполи» барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 18 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти.
- Мадрид клуби Чемпионлар лигасининг сўнгги 33 уй учрашувидан 28 тасида зафар қучган ва фақатгина 1 марта имкониятни бой берган.
- «Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс сўнгги 11 ўйинда 14 та гол уришга муваффақ бўлди.
Тахминий таркиблар
«Реал Мадрид»: Навас — Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Кроос, Каземиро, Модрич, Васкес, Бензема, Роналду.
«Наполи»: Рейна, Хюсай, Кулибали, Альбиоль, Гулям, Зелински, Диавара, Ҳамшик, Кальехон, Мертенс, Инсинье.
Мураббийлар
«Биринчи ўйин ўз майдонимизда ўтади ва биз у орқали рақиб умидларини синдинишга ҳаракат қиламиз. «Наполи» яхши ўйнамоқда. Сарри ўз ишини пухта уддалаяпти. Натижалар рақибнинг пишиқлигини кўрсатади. Демак бизни ажойиб футбол кутиб турибди. Чемпионлар лигасида ютишни ҳамма истайди. Бироқ бу бир кунда бўладиган иш эмас. Яхшики футболчиларимиз жароҳатлардан фориғ бўлиб олишди» - Зайниддин Зидан, «Реал Мадрид» бош мураббийи.
«Агар ҳимояда ўйнасак ёки ўзимизнинг ҳар кунги футболни намойиш қилсак, катта таваккал қилган бўламиз. Биз ўзимизга ўхшашимиз керак ва бунда рақибнинг амалдаги чемпион эканини унутмаслигимиз лозим. Биз қайси жабҳаларда дунёнинг энг кучли жамоаси билан рақобатлаша олишимизни тушунишимиз талаб этилади. Ўйиннинг «Сантьяго Бернабеу»да ўтиши ажойиб ва биз буни ёдда сақлаймиз. Мен қўрқувни ҳазм қила олмайман. Мендан кўпинча стадион ҳақида сўрашади. Тўғри, у меҳмонлар учун қўрқинчли, бироқ кўплаб жамоалар бу ерда ажойиб футбол намойиш қила олган. «Реал»ниг ғалабаларига стадион эмас, балки ажойиб жамоа сабабчидир. Биз сафарларда қийин ўйинлар ўтказдик, масалан, «Бешиктош»га қарши. Жамоамиз энди уйда ҳам, сафарда ҳам бир хилда яхши футбол кўрсата олади. Биз қарши ҳужумга тез ўтамиз ва ўйинни назорат қилиб, майдонда турли ноқулайчиликлар келтириб чиқарамиз» - Маурицио Сарри, «Наполи» бош мураббийи.