14 феврал куни Монакода 2016 йил спорт мавсумининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жаҳон Спорт Академияси томонидан ўтказилган тадбирда ямайкалик спринтер Усейн Болт йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мукофотни қўлга киритишга номзодалар орасида португалиялик футболчи Криштиану Роналду ва британиялик теннисчи Энди Маррей каби спортчиларни кўриш мумкин эди. Усейн Болт мазкур мукофотни тўртинчи бор қўлга киритди. Енгил атлетикачи ўтган йил Рио де Жанейродаги Олимпия ўйинларида учта олтин медални қўлга киритди.
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб 2016 йилги Олимпия ўйинларида тўрт карра чемпионга айланган америкалик гимнастикачи Симона Байлз тан олинди. Америкалик сузувчи Майкл Фелпс “Йил қайтиши” деб топилди. Фелпс “Рио 2016” Олимпия ўйинларида 5та олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди. “Йил янгилиги” йўналишида “Формула-1 жаҳон чемпионлигини илк бор қўлга киритган немис автопойгачиси Нико Росберг. Йил жамоаси сифатида Американинг “Чикаго Кабс” бейсбол клуби тан олинди.