«Бавария» яримҳимоячиси Хаби Алонсо фаолиятини якунлаш ҳақида бир қарорга келмаганини айтди.
Футболчининг мюнхенликлар билан тузган шартномаси мавсум охирида якунига етади.
«Ҳозирча бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиляпман. Футболдан завқ олмоқдаман. Якуний қарорни ёзда қабул қиламан» - деди Алонсо Cadena Ser хабарида.