Бугун кўҳна қитъанинг яна бир нуфузли мусобақаси Европа Лигасининг плей офф учрашувларига старт берилади.
1/16 босқичида Европанинг энг номдор жамоалари куч синашишади. УЗРEПОРТ телеканали эса мазкур учрашувлар орасидан иккита энг қизиқарли қарама-қаршиликни эътиборингизга ҳавола этишни режалаштирган.
Қадрли муҳлислар сиз соат 23:00да бошланадиган “Боруссия М” ва “Фиорентина” жамоалари учрашувидан сўнг, соат 01:05да старт оладиган “Вилярреал” ва “Рома” клублари қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
“Боруссия М” – “Фиорентина”
16 феврал. Мюнхенгладбах. Стадион “Боруссия Парк”
Ҳакам: Хесус Хил Мансано (Испания)
“Боруссия М”
Боруссия клуби ўтган мавсумни 4-поғонада якунлаб ЙЧЛда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган эди. Бироқ қуръа натижасидан сўнг Дитер Хеккинг шогирдлари жуда кучли жамоалар билан бирга C гуруҳидан ўрин эгаллашди ва гуруҳ босқичида “Барселона” ва “Манчестер Сити”дан кейинги поғонани эгаллаб Европа Лигасига равона бўлишди. Тан олиш керак бу мавсум мюнхенглабахликлар учун оғир кечмоқда. Жамоа эндиликда турнир жадвалининг иккинчи қисмида курашни давом эттираяпди. Бироқ қишки трансферлардан сўнд Хеккинг шогирдлари ўз ўйинларини бироз бўлсада ўнглашга муваффақ бўлишди ва сўнгги 3та баҳсда 3та ғалабага эга бўлишди.
“Фиорентина”
Мазкур жамоа эса ҳозирда ўзи қатнашаётган барча йўналишда ўзини анча яхши ҳис этмоқда дейиш мумкин. “Бинафшалар” Европа Лигасининг гуруҳ босқичида деярли қийинчиликка учрашмади ва 1-поғона билан плей-офф йўлланмасига эга бўлишди. Ички чемпионатда эса “Фиорентина” 8-ўринда бораётган бўлсада халқаро майдон учун уларни бор ёғи 5 очко ажратиб турибди. Паулу Соуза шогирдлари сўнгги 3 турда икки бор ғалаба қозониб бир маротаба мағлубиятга учрашди (“Рома” – “Фиорентина” 4-0).
Мазкур жамоалар мазкур учрашувга қадар ўзаро бирор маротаба тўқнаш келишмаган.
“Вилярреал” – “Рома”
16 феврал. Вилярреал. Стадион. “Эстадио-де-ла-Керамика”
Ҳакам: Данни Маккели (Голландия)
“Вилярреал”
Мазкур қарама қаршиликдаги жуфтликлар гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашди ва Европа Лигасининг финалида иштирок этиш ниятида эканларини ҳам беркитишаётгани йўқ. Агарда ўтган мавсум билан солиштирадиган бўлсак “Сариқ сувости кемаси” жорий йилда барқарор ўйин кўрсата олмаяпди. Фран Эскирба шогирлари мавсумни омадли бошлашган бўлишсада ҳозирда турнир жадвалида 6-поғонага тушиб қолишган. Шу билан биргаликда “Вилярреал”ни таъқиб этаётган жамоалар ҳам бу клубга анча яқинлашиб қолишди. Мазкур жамоа сўнгги 9та учрашувда бор йўғи 1та учрашувда зафар қуча олди. Шунда ҳам аутсайдер “Гранада” устидан. Бундан кўриниб турибдики “Вилярреал” секин аста ўз ўрнини йўқотиб бормоқда.
“Рома”
“Рома” эса аксинча ҳозирда А сеияда иккинчи поғона учун “Наполи” билан ҳақиқий жанг олиб боришмоқда. “Бўрилар” сонгги 7та ўйиндан 6тасида ғалаба қозонишди. Улар орасида “Фиорентина”нинг йирик ҳисобда мағлуб этилгани эса алоҳида тақцинга лойиқ. Европа Лигасида эса римликлар гарчанд ўз имкониятларидан 100 фоиз фойдалана олишмаган бўлишсада лекин биринчи поғонани барибир ҳам қўлдан бой беришмади. Барча муҳлисларни ҳозирда бир савол қизиқтирмоқда “Рома” Европа Лигасига ўз кучини сарфлармикан?
Бу икки жамоа 2004-йилда УЭФА кубогининг 1/8 финалида ўзаро тўқнаш келишган ва бу қарама-қаршиликдан кейинги босқич йўлланмаси тўплар нисбатига кўра испанларга насиб этган эди.
25.03.2004. Рома – Вилярреал 2-1
11.03.2004. Вилярреал – Рома 2-0