«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер жамоа билан шартномани узайтирадими ёки уни тарк этадими деган масалага ойдинлик киритди.
«Келажагим ҳақида март ёки апрель ойида бир қарорга келаман» - деди Венгер.
Аввалроқ, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг нимчоракфиналида «Бавария» (1:5) клубига ютқазгач, Венгернинг истеъфоси ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетганди.