Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

“Сурхон” клуби Олий лигага чиқиш учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

Сурхондарё вилоятининг “Сурхон” (Термиз) профессионал футбол клуби 2017 йилги мавсумда мамлакат биринчи лигасида қатнашиб,  олий лигага чиқиш учун кураш олиб боради.

Маълумки, 2016 йилги мавсум якунига кўра, ўтиш турнирида муносиб қатнашган “Нефтчи” (Жарқўрғон) жамоаси биринчи лигага йўлланма олган бўлса-да, уй учрашувларни ўтказиш учун ушбу туманда яратилган шарт-шароитлар, спорт базаси ва стадиони Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талабларига жавоб бермайди. Шу туфайли вилоят ҳокимлиги вилоят футбол федерацияси ва “Нефтчи” футбол клуби раҳбарияти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати биринчи лигасида “Сурхон” (Термиз) профессионал футбол клуби иштирок этадиган бўлди.

Вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов йиғилишда биринчи лига мусобақаларида  “Сурхон” клубининг аввалги шуҳратини тиклаш, Термиз шаҳридаги “Aлпомиш” стадионида биринчилик учрашувларини юқори савияда ўтказиш ва мухлислар учун зарур шарт-шароит яратиш долзарб вазифа эканлигини таъкидлади. Йиғилишда “Сурхон” (Термиз) профессионал футбол клуби президенти этиб вилоят ҳокими ўринбосари Абдужалил Абдуқодиров, Э. Холбобоев эса футбол клуби ижрочи директори, Вали Келдиев бош мураббий этиб тайинланди. “Сурхон” клуби 1968 йилда ташкил қилинган. 2018 йилда жамоа тузилганига роппа-роса ярим аср бўлади.  Ўзбекистон Олий лигасида 2000, 2002 ва 2003 йилларда 9-ўринни эгаллаган. 2002 ва 2003 йилларда Ўзбекистон Кубоги ярим финалида иштирок этган. 1968—1968 — «Чегарачи»; 1969—1973 — «Автомобилист»; 1974—1974 — «Спартак»; 1975—1983 — «Автомобилист»; 1984—1984 — «Сурхон» (Сурхон); 1985—1993 — «Сурхон»; 1994—1996 — «АСК»; 1997—2008 — «Сурхон»; 2009—2010 — «Динамо-Ҳамкор»; 2012 йилдан— «Сурхон».
Манба: 1news.uz
Киритилди: 15:06, 17.02.2017.
Ўқилди: 9005 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3363]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3279]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2500]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2453]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2149]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2110]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1987]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1851]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1774]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1764]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.