"Арсенал" клуби мухлисларининг бир қисми, Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Бавария» клубига қарши нимчоракфиналнинг жавоб ўйинини бойкот қилишга қарор қилишди.
The Independent хабарига кўра, «Арсенал» фанатлари 7 март куни ўтказилиши режалаштирилган ўйин чипталарини «Эмирейтс» стадиони кассаларига қайтаришни бошлаган.
Мюнхендаги ўйиндан олдин, Лондондаги ўйин чипталари сотувда бўлмаган. Бироқ, «Арсенал» 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрагач, кассаларда чипталар сотувга чиққан.