Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ла лига. «Реал» Каталония клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 23-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Эспаньол"ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Зидан бу баҳсда асосий таркибнинг бир нечта футболчиларига дам беришга қарор қилди. Мадридликларни 22 январь куни "Валенсия"га қарши қолдирилган учрашув кутиб турибди. Шу боис бўлса керак, жамоа бу баҳсни куч тежаган ҳолда ўтказди, десак хато бўлмаса керак.

Учрашув секин тепмда бошланган бўлса-да, "Реал" босимни ошириб борди ҳамда 33-дақиқада ҳисобни очди. Иско томонидан етказилган узатмани Альваро Мората бош билан дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳа деганда рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Бу эса қалтис вазият бўлиб, "Эспаньол" биргина ҳужум орқали ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин эди. Ўйиннинг 71-дақиқасида майдонга Бэйл тушди ва ўз қайтишини гол билан нишонлади. Баҳснинг 83-дақиқасида "Реал" қарши ҳужум ташкил қилди. Исконинг узатмасидан кейин Бэйл яккама-якка вазиятга чиқди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Роналду бу ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этди, аммо унда гол уриш имкониятига эга бўлиши мумкин. Қўшиб берилган дақиқаларда каталониялик ҳимоячи ўз жарима майдончаси ичида Роналду тортиб йиқитди. Мальенко пенальти белгилаш мақсадида қўл билан ишора қилганди, аммо лайнсмен байроғини кўтариб, нотўғри офсайд қайд этди.

Ушбу ғалаба туфайли "Реал" ўз очколарини 53тага етказди ва "Барселона" билан орадаги фарқни 4тага оширди.

Испания Ла лигаси, 23-тур
Реал Мадрид – Эспаньол 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 33 Мората, 2:0 – 83 Бэйл.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Начо (Марсело, 81), Карвахаль, Пепе, Ковачич (Каземиро, 61), Кроос, Иско, Васкес, Роналду, Мората (Бэйл, 71).
Эспаньол – Лопес, Дуарте, Кариколь, Рейес, Диоп, Хави Фуэго, Лопес Сильва, Хурадо (Васкес, 82), Рейес (Перес, 46), Пьятти, Морено.
Огоҳлантиришлар: Морено (28), Ковачич (41), Иско (48), Хави Фуэго (53), Диоп (68), Кариколь (80), Каземиро (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:08, 18.02.2017.
Ўқилди: 11985 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6328]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3974]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2417]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1988]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1516]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1505]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1306]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1262]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1204]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1152]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик