«Ювентус» клубининг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло жамоага қайтиб, элчи лавозимида иш бошлайди.
37 ёшли футболчи айни пайтда «Нью-Йорк Сити» клубида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси шу йил декабрь ойида ўз ниҳоясига етади. Шундан сўнг у Туринга қайтади.