«Олмалиқ» Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини режасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу йиғиндаги сўнгги рақиб Украина биринчи лигасининг "Гелиос" жамоаси бўлди. Харьков шаҳри шарафини ҳимоя этувчи жамоа жорий мавсумда 35 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасидан жой олган. Жамоада 1980 йилда таваллуд топган Сергей Сизихин бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда.
"Гелиос"га қарши баҳс Топкапе футбол мажмуасида бўлиб ўтди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.
Ўртоқлик ўйини
Гелиос (Украина) – Олмалиқ (Ўзбекистон) – 0:0
Ҳакамлар: Бабаназар Ҳакназаров. Қанот ҳакамлари Мурад Нурбердиев, Ресул Маммедов (барчаси Туркманистон).
«Гелиос»: Денис Сидоренко, Илья Глушицкий, Игорь Коротецкий, Сергей Лобойко, Влад Кравченко, Дмитрий Скоблов, Игорь Луценко, Виталий Субочев, Антон Кича, Сергей Кравченко, Вадим Абеленцев.
Захирадагилар: Максим Ерохин, Игорь Чередниченко, Дмитрий Гранкин, Бачо Акубардия, Булат Елоев, Руслан Ивашко, Анатолий Масалов, Виталий Комарницкий.
«Олмалиқ»: Тўраев, Союнов, Мухторов, Суюнов, Ҳожиакбаров, Ражабов, Ғуломов, Норбеков, Жўраев, Клишин, Мурзоев.
Захирадагилар: Ходжаев, Зиявутдинов, Иномов, Муллажонов, Бердимуродов, Исаев, Грргалашвили, Усмонов, Раҳматуллаев, Ўринбоев.