Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Азамат Абдураимов: «Ўйин икки хил тассурот уйғотди»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи «плей-офф» учрашувларида майдонга тушган «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари иштирокидаги учрашувлар якунлангач, вакилларимизнинг ўйинларини таниқли мураббий Азамат Абдураимов билан таҳлил қилишга уриниб кўрдик.

- Азамат ака, ўзбек клублари иштирокидаги учрашувларни биргаликда томоша қилдик. Келинг, дастлаб «Насаф»нинг ўйини ҳақида мулоҳаза юритсак. Қаршилик футболчиларга нима етишмади?

- «Насаф»нинг Тошкентда «Ал-Ҳидд»га қарши кечган ўйини барча мухлислар қатори менда ҳам ёрқин таассурот қолдирганди. Мавсумнинг илк расмий учрашуви бўлишига қарамай, қаршилик футболчилар чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб беришди. Ўша баҳсда ҳамма нарса бор эди: чиройли комбинациялар, голлар, футболчилардаги иштиёқ... «Насаф» футболчиларининг Саудияда намойиш этган ўйинлари ёқмади, дейиш фикридан йироқман. Улар ёмон ўйнашмади. Футболчиларда иштиёқ ҳам бор эди. Меҳмонда тўп суришларига қарамай, рақибдан асло қўрқишгани йўқ. Рақиб жамоага нисбатан тўп билан кўпроқ муомалада бўлишди, хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Фақат бу ҳужумларга чиройли якун етишмади. Қолаверса, мураббийнинг иши ҳам кўриниб турибди. Рўзиқул Бердиев бошланғич таркибда уч нафар марказий ҳимоячини майдонга тушириб тўғри йўл тутди. Лекин ўша ҳимоячилар кўп хатога йўл қўйишди. Дарвозабоннинг хатоси эса «Насаф»га қимматга тушди. Агар Санжар Қувватов футболчиларни жонли деворга тўғри қўя олганида бу гол бўлмас эди. Чунки жарима зарбаси кучли чиқмади, лекин аниқ бўлди. Тенг курашлар остида кечган учрашувдаги мана шу битта вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Авваллари «Насаф» мураббийларини ёшларга эътибор қаратмасликда, уларга асосий таркибдан жой бермасликда айблашарди. Лекин Бердиев бу анъанани четлаб ўтди. У ёш, истеъдодли футболчиларга имкон бера бошлади. Муҳим ўйинларда қўрқмасдан майдонга туширяпти. Ишончим комил, бу ёшлар эртага нафақат «Насаф»нинг, балки ўзбек футболининг ҳам ишонган ўйинчиларига айланишади.

- «Насаф» илк дақиқалардан бошлаб 5 ҳимоячи билан ҳаракат қилди. Сизнингча, бу даражада ҳимояга эътибор қаратиш тўғри қарормиди?

- Фикримча, бу тўғри қарор эди. Мураббийлар шу тариқа биринчи галда марказий ҳимояни кучайтиришга эътибор қаратишди. Қанот ҳимоячилари Сайфиев ва Шораҳмедов ҳужумга қўшилиб туришди.

- «Насаф»га фақат омад етишмадими ёки тажрибасизлик панд бердими?

- Рақиб ўйинига ҳам тан бериш керак. «Ал-Фотиҳ» бу учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрганлигини намойиш этди. Шахсан менга мазкур учрашув «Ал-Жаиш»-«Бунёдкор» ўйини билан таққослаганда кўпроқ ёқди. Саудиялик ҳимоячилар «Насаф» футболчиларига жарима майдончаларида эркин ҳаракат қилиш имконини беришмади. Бизнинг ҳужумчиларга индивидуал маҳорат етишмади. Йўқдан голли вазиятни юзага келтира оладиган форвард йўқ.

- Энди «Бунёдкор» иштирокидаги ўйинни таҳлил қилсак. «Ал-Жаиш» футболчиларида чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Жамоа жуда оғир ўйин кўрсатди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Ҳа, мен ҳам шундай фикрдаман. Қатарлик футболчилар ё чарчагандек кўринишди ёки мураббий шогирдларини ўйинга руҳан тайёрлай олмаган. «Ал-Жаиш» ҳеч бир жиҳатдан «Бунёдкор»дан устунликка эришмади.

- «Насаф»даги ёшлар ҳақида гаплашгандик. «Бунёдкор»да ҳам ёш футболчилар етарлича ва айтиш мумкинки, бугунги ғалабада айнан уларнинг ҳиссалари катта бўлди, тўғрими?

- Худди шундай. «Бунёдкор» академиясида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Асосий таркибда кўплаб ёш футболчилар бошланғич таркибда майдонга туширилди. Ёшларга эътибор қаратиш, уларга ишониш энг тўғри йўл. Ана шу академияда таҳсил олган футболчилар бугунги кунда миллий терма жамоага ҳам номзод саналишади. Лекин умумий олганда, «қалдирғочлар» кўрсатган ўйин менда икки хил таассурот қолдирди. Бир томондан, натижа бор. Жамоа ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичига йўл олди. Бошқа томондан, жамоанинг ўйин сифати ҳали ОЧЛ талаби даражасида эмас. «Бунёдкорнинг ўтган йилги таркиби анча кучлироқ эди. Легионерлари ҳам яхши савияда бўлганди. Аммо жамоа гуруҳ босқичида биронта ҳам ғалабага эришмаганди. Албатта, бу ижобий ҳолат эмас. Жорий йил қандай натижа бўлади? Тайинли бир фикр билдириш мушкул. «Бунёдкор»нинг Қатарда ўтказган ўйини бу саволга жавоб бермади. Фикримча, бу - жамоа мураббийларининг максимал кўрсаткичи. Лушандан бундан ортиқ натижа кутиш мушкул. Ўз навбатида, селекция ишлари ҳам кутилганидек бўлмади. Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган экан, таркибни шунга яраша шакллантириши шарт. Легионерларга бўлган талабни кучайтириш керак. Ўзим ҳам хориж клубларида ўйнаганман. Бу осон жараён эмас.

- Демак, «Бунёдкор»нинг ёшларини ҳисобга олсак, ҳали жамоа янада кучли ўйин намойиш эта олади?

- Шубҳасиз. «Бунёдкор»нинг потенциали юқори. Жамоа бундан кучли ва яхшироқ ўйнашга мажбур. Лекин таркибни кучайтирмасдан туриб юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Араб жамоалари айнан кучли легионерлар ҳисобига бизни мағлуб этишяпти. «Насаф»га чиройли тарзда гол урган футболчи ҳам хорижлик эди. Шундай экан, «Бунёдкор» раҳбарияти ва мураббийлар штабида ҳали ўйлаб кўриш учун вақт бор.

Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган экан, таркибни шунга яраша шакллантириши шарт. Легионерларга бўлган талабни кучайтириш керак.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:31, 21.02.2017.
Ўқилди: 10729 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.