Европа чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичи доирасида Германиянинг «Байер» клуби ўз майдонида Мадриднинг «Атлетико»сини қабул қилди. Диего Симеоне шогирдлари биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб қўйишди.
Меҳмонларнинг 4та голига ливеркузенликлар 2 марта жавоб қайтаришди. "Байер" кейинги босқичга чиқиш учун жавоб ўйинида 3та тўп фарқи билан ғалаба қозониши керак бўлади. Табиийки, бу жуда қийин иш.
ЕЧЛ. 1/8 финал, дастлабки ўйин
Байер Германия – Атлетико Испания 2:4 (0:2)
Голлар: 0:1 – 17 Сауль, 0:2 – 25 Гризманн, 1:2 – 48 Бельараби, 1:3 – 58, пенальти Гамейро, 2:3 – 67, автогол Савич, 2:4 – 86 Торрес.
Байер – Лено, Венделл, Драгович, Топрак, Хенрихс, Арангис, Бельараби (Похьянпало, 66), Хавертц (Фолланд, 56), Кампль, Брандт (Бэйли, 87), Эрнандес.
Атлетико – Мойя, Савич, Филипе Луис, Хименес, Врсалько, Феррейра Карраско (Торрес, 78), Коке, Габи, Сауль, Гризманн (Корреа, 78), Гамейро (Парти, 71).
Огоҳлантиришлар: Хенрихс (15), Драгович (58), Венделл (64), Арангис (74), Торрес (87), Габи (89), Филипе Луис (90).