Кириш Регистрация

"Қўқон-1912"нинг сўнгги йиғини муддатидан олдин якунланди

Баҳо:
+ | -

10 февраль куни Чирчиқ шаҳрида бошланган жамоамизнинг сўнгги йиғини бугун ўз якунига етади. Аввалги режага ўзгартириш киритилгани боис йиғин эрта якунланадиган бўлди, дея хабар беради "Қўқон-1912" жамоасининг расмий сайти.

Аниқроғи, 23 февраль кунига белгиланган Қозоғистоннинг Экибастуз жамоаси билан ўртоқлик ўйини бекор қилинди. Бунга сабаб Қозоғистон клубининг Тошкентга келмагани бўлди. Энди футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилади. Футболчиларимиз икки кун дам олишгач, 25 февралдан Қўқонда тўпланишади ва олий лиганинг 1-туридан ўрин олган “Насаф” жамоасига қарши баҳсга тайёргарлик кўришади.

Сўнгги йиғин давомида футболчиларимиз бешта ўртоқлик учрашувини ўтказишиб, учта баҳсда ғалаба қозонишди (“Сўғдиёна” 5:0, “Динамо” 6:1, “Қизилқум” 1:0), битта ўйинда дуранг натижа қайд этилди (“Шўртан” 2:2) ва битта беллашувда мағлубиятга учрашди (“Навбаҳор” 0:3).

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 06:30, 22.02.2017.
Ўқилди: 5621 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик